(+99879) 224-01-21 Maktab ma`muriyati
» » Болалар учун “Зумраша”

Болалар учун “Зумраша”

  • 22-05-2014, 14:54
  • admin1
  •  
  • 1424
  •  
  •  
Болалар учун “Зумраша”
"Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Ёшлар ижодий тажриба 5-студияси «Соғлом бола йили” давлат дастурига киритилган "Зумраша” ҳажвий болалар киножурналини ишлаб чиқаришга киришди.

Ёшлар ижодий тажриба 5-студияси директори Иззатилла Саиджабборовнинг маълум қилишича, давлат дастурида бир йилда ҳар бири 4 та эпизоддан иборат 15 дақиқалик  12 та "Зумраша” болалар юмористик киножурнали ишлаб чиқарилади.

"Ушбу киножурнал давлат дастурида кўрсатилган вазифаларни бажариш баробарида ёш киноижодкорлар учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ҳам ўтайди. 12 тўпламли киножурнални тасвирга олиш учун 48 та ижодкорлар гуруҳи  (сценаристлар, режиссёрлар, операторлар ва б.) керак бўлади. Бу 100 га яқин ёш киноижодкор учун синов бўлиб хизмат қилади. Ушбу ижодий жараёнга таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев раҳбарлик қилмоқда," деди И.Саиджабборов.

Айни пайтда киножурналнинг илк тўплами тасвирга олиб бўлинди ва у яқин кунларда катта экранга чиқади.

Ишлаб чиқарилаётган "Зумраша” киножурнали қисмлари республика кинотеатрларида фильмлар намойишидан олдин, шунингдек, миллий ва маҳаллий телеканаллар орқари намойиш этилади.
 
 

Maqolada xatoni uchratgan bo'lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER klavishasini bosing.



Ma`lumot
Mehmon guruhida bo`lgan Foydalanuvchilar ushbu maqolaga sharh qoldira olishmaydi.

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish