(+99879) 224-01-21 Maktab ma`muriyati
» » БАЙРАМ СУРУРИ

БАЙРАМ СУРУРИ

  • 19-05-2014, 18:34
  • rustam
  •  
  • 1433
  •  
  •  
БАЙРАМ СУРУРИ

Бу йилги Наврўзи олам ўзгача тароват билан юртимизга ташриф буюрди. Мамлакатимизнинг бошқа жойларида бўлгани каби буюк шоир ва мутафаккир, миллатимизнинг фахру ғурури Ҳазрат Навоий номи билан аталган шаҳримиз бу қутлуғ ва муқаддас байрам арафасида чирой очди. Айниқса, баҳорнинг дастлабки кунлариданоқ ободонлаштириш ва тозалаш, кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилиши натижасида у янада гўзаллашди. Наврўз арафасида ўтқазилган минг-минглаб туп дарахтлар ва гул кўчатлари шаҳримиз ҳуснига ҳусн қўшди. Айни кунларда эса навоийликлар халқимизнинг қадимий ва барҳаёт байрамини ана шундай қаршилаган ҳолда, катта шодиёна ва хурсандчилик билан нишонлаяпти. 
Байрамнинг асосий тантаналари эса шаҳримиз марказида жойлашган "Амфитеатр” биносида бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик вакиллари йиғилган тантанани вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Э.Турдимов очиб берди. Вилоят ҳокими навоийликларнинг 2013 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қўлга киритган улкан ютуқлари байрамга муносиб тўёна эканлигини, жорий "Соғлом бола йили”да ҳам юртдошларимиз бундан-да улкан муваффақиятларни қўлга киритиши, бунинг учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд эканлигини таъкидлаб, барчани Наврўзи олам билан муборакбод этди.
Шундан кейин вилоятимиз ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари фольклор-этнографик жамоаларнинг театрлаштирилган томошалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 
Бугун шаҳарнинг қай гўшасида бўлманг, Наврўз шукуҳи ҳукмрон. Кўча ва маҳаллаларда, маданият ва истироҳат боғларида санъаткорларнинг куй-қўшиқ ва рақслари, спортчиларнинг беллашувлари, халқимизнинг миллий ўйинлари, турли танлов ва кўргазмалар байрамга ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Тантаналар эса ҳамон давом этмоқда.

Maqolada xatoni uchratgan bo'lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER klavishasini bosing.



Ma`lumot
Mehmon guruhida bo`lgan Foydalanuvchilar ushbu maqolaga sharh qoldira olishmaydi.

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish