(+99879) 224-01-21 Maktab ma`muriyati
» » ЁШ ИЖОДКОРЛАР ФЕСТИВАЛИ

ЁШ ИЖОДКОРЛАР ФЕСТИВАЛИ

  • 19-05-2014, 18:15
  • rustam
  •  
  • 1396
  •  
  •  
Вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан шаҳримиздаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида анъанавий "Истиқлол ғунчалари” вилоят болалар ижодиёти фестивали бўлиб ўтди. Президентимизнинг 2014 йил 19 февралдаги "Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, ижодкор ва истеъдодли ўқувчиларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида ўзаро тажриба алмашинишини йўлга қўйиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур фестивалда вилоятимиздаги ижодкор ва истеъдодли ўқувчиларнинг кўргазма-танлови ўтказилди. Унда "Баркамол авлод” болалар марказларининг техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ҳамда экология йўналишлари, умумтаълим мактабларида ташкил этилган тўгарак аъзоларининг зардўзлик, попопчилик, кулолчилик, наққошлик, тўқувчилик, дўппидўзлик ва бошқа кўплаб йўналишларда яратган 40 мингга яқин ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. 
– Нурота туманидаги 57-умумтаълим мактабининг 1-синфида ўқийман. Икки йилдан буён тумандаги "Баркамол авлод” болалар марказида устозларимдан ҳунармандчилик сирларини ўрганаяпман, – дейди Умиджон Исматов. – Мен бугунги фестивалга ўзим ясаган кулолчилик буюмларим билан иштирок этаяпман. Тенгдошларим яратган санъат асарларни кузатиб, ўз устимда янада кўпроқ изланишим лозимлигини англадим. 
7 ёшли бу ўқувчининг ижод намуналарини кузатар эканмиз, буюмларнинг дид билан ишлангани бизни қувонтирди. Айниқса, Қизилтепа туманидаги 12-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг оддий гугурт чўпидан ишлаган мактаб макети, шаҳримиздаги 8-умумтаълим мактабининг тасвирий санъат тўгараги раҳбари Фахриддин Муҳаммадиевнинг миниатюра асарларини кўриб янада ҳайратландик. Тадбирдаги ҳар бир кўргазма нафислиги, ажойиботларга бойлиги билан барчани мафтун этди. 
Фестивалнин­г мантиқий давоми сифатида "Амфитеатр” биносида кўргазма-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ва ёш санъат ғунчаларининг гала концерти бўлиб ўтди. Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Maqolada xatoni uchratgan bo'lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER klavishasini bosing.



Ma`lumot
Mehmon guruhida bo`lgan Foydalanuvchilar ushbu maqolaga sharh qoldira olishmaydi.

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish