(+99879) 224-01-21 Maktab ma`muriyati
» » Эко хафталикда бизнинг укувчимиз

Эко хафталикда бизнинг укувчимиз

  • 29-11-2013, 09:51
  • admin
  •  
  • 3028
  •  
  •  

Эко хафталикда бизнинг укувчимизОна табиатни асраб-авайлаш, диёримизда мавжуд табиий бойликларимиздан оқилона фойдаланиш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи ҳисобланади. 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни деб эътироф этилиши ҳам ушбу эзгу мақсад йўлида хизмат қилади. 40-чи маротаба нишонланаётган бу байрамдан кўзланаётган асосий мақсад инсонлар қалбида табиатни эъзозлаш ва уни янада бойитиш иштиёқини уйғотишдир.
Навоий шаҳрининг сўлим боғида ўтказилган Эко фестиваль Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тараққиёт дастури ва ЮНЕСКО ваколатхоналари ва бошқа ташкилотлар иккинчи маротаба биргаликда ташкил этган Эко ҳафталикнинг бир қисмидир. Ёш авлодни атроф-муҳитга дўстона муносабатда бўлишга тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган ушбу фестивалга йирик саноат корхоналари, ўрта мактаб, лицей ва коллежларнинг ўқувчилари кенг жалб этилди.
- Бугунги тадбирда 26 турдаги қушлар кўргазмаси билан қатнашдик, - дейди Навоий вилояти овчилар жамияти аъзоси Ўткир Жўраев. – Шулардан 18 таси “Қизил китоб”га киритилиб, насли камайиб бораётган қушлардир. Биз бугун бу турдаги ғаройиб қушлар билан ёшларимизни таништириш имкониятига эга бўлдик.
Мусаффо осмон, замин узра нур сочаётган қуёш, мавжланиб жилваланаётган дарё, ям-яшил дарахтлар, анвойи гуллар, кўм-кўк майсалар, ҳашоратлар, қушлар ва ҳайвонлар – жаннатмонанд боғда бўлиб ўтган расмлар ва кўргазмалар танловида ижодкор ўқувчилар томонидан маҳорат билан акс эттирилган. 
Энг яхши расм, плакат, фотосурат ва инновацион лойиҳалар бўйича 4 та йўналишда ўтказилган “Сув – бу ҳаёт” кўрик-танловида 300 нафардан ортиқ болалар иштирок этишди. 
- Кўргазмада иштирок этиб, кўплаб чиройли табиатнинг бетакрор мўъжизавий суратларини томоша қилдик ҳамда ўз ижодий ишларимиз билан қатнашдик, - дейди 11-мактаб ўқувчиси. – Биз ўқувчилар табиатни асраш, сувни тежаш каби бир қатор саволларга жавоб олдик.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Зарафшон дарё ҳавзаси учун сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш ва сувни тежаш режаси” қўшма лойиҳаси бу кўрик-танловнинг ташкилотчиларидир. Фестиваль сўнгида Навоий кон-металлургия комбинати биринчи, “Қизилқумцемент” ОАЖ иккинчи, “Навоийазот” ОАЖ учинчи ўринларни қўлга киритишди. Шунингдек, турли йўналишдаги номинациялар бўйича ижодий ишлари юқори баҳоланган таълим муассасалари ўқувчилари ҳам муносиб тақдирланишди. Ғолиблар диплом ва совғалар билан рағбатлантирилди.

Maqolada xatoni uchratgan bo'lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER klavishasini bosing.



Ma`lumot
Mehmon guruhida bo`lgan Foydalanuvchilar ushbu maqolaga sharh qoldira olishmaydi.

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish