(+99879) 224-01-21 Maktab ma`muriyati
» » » Умумтаълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида "Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари"

Умумтаълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида "Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари"

  • 22-05-2014, 13:52
  • admin1
  •  
  • 1656
  •  
  •  
Умумтаълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида "Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари" 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли ҳамда 2013 йил 20 сентябрдаги "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2042-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 17 мартдаги ZiyoNET бўлими ни ўтказиш тўғрисида”ги 67-сонли буйруғи ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилган.
 
Мазкур буйруққа асосан, танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди.
 
Самарқанд шаҳар 45-сонли умцумий ўрта таълим мактабида юқоридаги буйруқнинг 1-иловаси сифатида тасдиқланган Низом асосида тақдим этилган ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.
 
Ҳакамлар ҳайъати таркиби мазкур буйруқнинг 3-иловаси билан тасдиқланган, тақдим этилган барча ишларни  тасдиқланган баҳолаш мезонлари натижасида қуйидагилар маълум бўлди:
 
Биринчи йўналиш — "Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурси" номинацияси бўйича (ҒОЛИБ ЎҚИТУВЧИЛАР)
 
1-ўрин: Тошкент вилояти, Охангарон тумани 29-мактаб ўқитувчиси –Эльдор Алиматовга;
 
2-ўрин: Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 1-ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси – Юрий Шихалеевга;
 
3 –ўрин: Самарқанд шаҳар 11-мактаб ўқитувчиси Зилола Рустамовага берилди.
 
Иккинчи йўналиш: — "Умумтаълим мауассасалари ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурси"  номинацияси бўйича (ҒОЛИБ ЎҚУВЧИЛАР)
 
1-ўрин: Тошкент шаҳар Ҳамза тумани 307-мактаб 9-синф ўқувчилари Жасур Туляганов ва Дамир Азиев;
 
2-ўрин: Фарғона вилояти Тошлоқ тумани 35-мактаб 9-синф ўқувчиси – Нуриддин Мусажонов;
 
3-ўрин: Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 1-ИМИ 8-синф ўқувчиси Оғабек Салаевлар муносиб деб топилди.
 
Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ўқувчилар ўртасида "Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари-2014" республика кўрик-танловини ўтказиш ташкилий қўмитаси томонидан ғолиблар дипломлар ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирландилар.
 
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Саидов Мурод Мухуммадович ни 4-ўринни эгаллаганлиги муносабати билан ташкилий қўмита томонидан нетбук компьютери билан тақдирланди.
 
Бундан ташқари, мазкур танловда фаол иштирок этган фахрли 1, 2 ёки 3-ўринларни эгалламаган иштирокчи ўқувчи ва ўқитувчиларга рағбатлантирувчи сертификатлар берилди.





Maqolada xatoni uchratgan bo'lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER klavishasini bosing.



Ma`lumot
Mehmon guruhida bo`lgan Foydalanuvchilar ushbu maqolaga sharh qoldira olishmaydi.

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish