(+99879) 224-01-21 Maktab ma`muriyati
» » » УЗОҚ УМР КЎРАЙ ДЕСАНГИЗ...

УЗОҚ УМР КЎРАЙ ДЕСАНГИЗ...

  • 19-05-2014, 18:42
  • rustam
  •  
  • 1186
  •  
  •  
Ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида тўғри овқатланса, соғлом турмуш тарзи қоидаларига вақтида амал қилса, турли хил касалликларга кам чалинади ва умри узоқ бўлишига эришади. Бунда, айниқса, эрталабки нонуштада нималар истеъмол қилиш ва уларни қай тарзда ейиш ҳам муҳим ўрин тутади. 

Эрталаб инсон уйқудан турганда унинг ички ва ташқи аъзолари ҳам энди уйқудан турган, тўлақонли ҳаракатга ўтмаган ҳолатда бўлади. Шунинг учун нонуштада ўта енгил ва ҳазми осон, қувват бағишловчи озуқаларни еган маъқул. Масалан, бир сиқим майиз, бир сиқим бодом, 3-5 та ёнғоқ, 1-2 бурда суви қочган нон истеъмол қилинг. Кўк чой, наъматак ёхуд дўлана чойини дамлаб ичинг. Ҳозир нонларнинг турли хиллари тайёрланмоқда. Аммо кепакли нонни истеъмол қилиш организм учун энг фойдали саналади. Майиз, бодом, ёнғоқни ейишдан олдин иссиқ сувда 2-3 марта яхшилаб ювиб ташланг. Бу чора улардаги чанг ва ғуборларни кетказиб, тозалайди.
Майиз – юракнинг энг хуш кўрувчи таоми, ёнғоқ – мия ва бошқа турли тана аъзоларини озиқлантирувчи егулик, бодом эса мушакларнинг озуқасидир. Шунингдек, бодом қонни яхшилаб, кўпайтиради, меъдани тўқ тутади. Бундай нонушта куз, қиш ва баҳор фаслларида организм учун жуда маъқул. 
Инсон ўз саломатлигининг қай даражада эканлигини ҳисобга олган ҳолда юқорида изоҳланган нонуштага қўшимчалар ҳам қилиши мумкин. Масалан, 50 грамм пишлоқ, шунингдек, қиш фаслида бир сиқим тут қоқи, туршак кабилар ҳам нонушта учун яхши егулик бўла олади. Бундан ташқари, хоҳишингизга қараб, нон билан қаймоқ есангиз ва чой ичсангиз ҳам организмни тўқ тутади. Ёши 60 дан ошган кишилар бир дона тухум еса, қувват беради. Умуман олганда нонушта тўғри овқатланишдаги биринчи қадамдир. Шундай экан, уни қунт ва ҳафсала билан ўз ўрнида ташкил этишдан асло эринманг.
"Узоқ умр кўриш сирлари” китобидан.

Maqolada xatoni uchratgan bo'lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER klavishasini bosing.



Ma`lumot
Mehmon guruhida bo`lgan Foydalanuvchilar ushbu maqolaga sharh qoldira olishmaydi.

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish