(+99879) 224-01-21 Maktab ma`muriyati
» » » КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТ

КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТ

  • 19-05-2014, 18:22
  • rustam
  •  
  • 1193
  •  
  •  
КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТ
Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, мусаффо осмон остидаги осуда ва фаровон ҳаёт биз қадрига етишимиз лозим бўлган энг олий неъматдир. Шундай дориломон кунлар шукуҳидан баҳраманд бўлаётган бир пайтда Ватан тинчлиги йўлида жонини фидо қилган боболаримиз, иккинчи жаҳон урушининг оғир кунларини бошидан кечирган, машаққатли дамларда ҳам ўзлигини йўқотмай, миллат тараққиёти йўлида жонбозлик кўрсатган юртдошларимизнинг заҳматли меҳнатини эъзозлаш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.
Мамлакатимизда уруш ва меҳнат фахрийларини қадр-лаш, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланган. 
Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармасининг Навоий вилоят бўлими ҳам уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда ногиронларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида самарали фаолият олиб бораётир. Бугунги кунда жамғарма 153 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 3000 га яқин фронт ортида меҳнат қилганлар, 60 мингдан зиёд меҳнат фахрийлари, 32 нафар 100 дан ошган нуронийларимизни ва мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган юртдошларимиз оилаларининг ҳолидан хабар олиб, уларга ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда. 
– Хотира – эзгу фазилат, олий инсоний туйғудир. Инсон зоти борки, ҳар доим, ҳар сония ўтганлар хотирасини ёдга олиб, тириклар ҳақига дуо қилиб яшайди, – дейди жамғарма раиси Жалил Норов. – Вилоятимиздаги ташкилотлар билан ҳамкорликда фахрийларимизнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, уларнинг уйлари таъмирланиши, турли дам олиш масканларида бепул соғломлаштирилишини доимий назоратга олганмиз.
Бундан ташқари, отахон ва онахонларимизнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, шунингдек, босиб ўтган ибратли ҳаёт йўлларини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида турли мавзуларда ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиб келаяпмиз.
Ватан озодлиги, эл-юрт осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, мазмунли касб фаолияти бугунги авлод учун ибрат мактаби вазифасини ўтамоқда.
– Ёшим 94 да. Гарчи урушнинг даҳшатли манзараларини кўриб, қонли кунларнинг гувоҳи бўлсам-да, бугунги кунда фарзандлар, неваралар ардоғида соғ-саломат яшаб юрганимдан беҳад мамнунман, – дейди "Янгиариқ” маҳалласида яшовчи, 2-жаҳон уруши қатнашчиси Барака ота Зарипов. – Кексайганда ҳурмат-эҳтиром кўриш, эъзозда бўлиш энг олий бахт. Нафақат 9 май, балки юртимизда нишонланадиган ҳар бир байрамда ҳолимиздан хабар олиб, саломатлигимизни тиклашга кўмаклашишади. Қадимий шаҳарларга саёҳатга бориш, дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариш – буларнинг барчаси истиқлолимиз шарофати туфайли. Оллоҳ умр бериб, бугунгидек ёруғ, тинчлик-осойишталик ҳукм суриб турган кунларга етиб келганимга минг бор шукур қиламан. 
Мамлакатимизда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ёши улуғ нуронийларимиз, меҳнат фахрийларини рағбатлантиришга доир қабул қилинган қарор ва фармонлар урушда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримиз, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган момоларимизга кўрсатилаётган эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир.
– Яқинда 15 нафар фахрийлар қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрини зиёрат қилиб қайтдик, – дейди Мирзоанвар бобо Сирожов. – Болалик дамларимни бугунги кун ёшлари билан таққослар эканман, уларга жуда ҳавас қиламан. Фарзандларим, набираларим шундай нурафшон замонда яшаётганига, бу кунларни кўриш бахти менга ҳам насиб қилганига беҳад шукур. Юртбошимизнинг бизлар учун яратган имониятлари боис ҳаж зиёратига бориш бахти насиб этди. Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, келажагимиз порлоқ бўлсин.
Ёшлар орзуларига ишониб яшасалар, кексалар хотираларига таяниб, ҳаёт завқини ҳис қиладилар. Хотира эса кечаги кун билан бугунни боғловчи кўприкдир. Хонадонларимиз файзи, пиру комил, аркони давлат отахону онахонларимиз ўзлари босиб ўтган умр йўлини хотирлар экан, тинч ва осуда замон, фаровон ва тўкис ҳаёт учун кўнглида минг шукрона, ифтихор туядилар. Тўғрида, эрта тонгдан кимдир хотиржам ишга, бошқа биров дала юмушига, хуллас, барча ҳаёт ташвишларига шўнғиб кетади. Кечки пайт эса ўтган кунимиздан мамнун ҳолда оиламиз даврасига қайтамиз. Биз учун бу кундалик ҳаётдек туюлиши мумкин. Аммо ана шу роҳат-фароғат замирида тинчлик, осойишталик турганлигини унутмаслигимиз керак. Иккинчи жаҳон урушидан омон қайтган ота-боболаримиз, оналаримиз ана шу бебаҳо тинчлик қадрини, юрт муқаддаслигини биздан-да кўпроқ ҳис қилишади. Шу боис улар ўгити барчамиз учун ҳаёт мактаби, умр сабоғи ҳамдир. Уларни эса қанча ардоқласак, эъзозласак шунча кам. 

Maqolada xatoni uchratgan bo'lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER klavishasini bosing.



Ma`lumot
Mehmon guruhida bo`lgan Foydalanuvchilar ushbu maqolaga sharh qoldira olishmaydi.

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish